Усайд ибн Ҳузайр қавми томон кетди. Унинг келаётганини кўрган одамлар: «Оллоҳга қасамёд қилиб айтамизки, Саъд бошқача бўлиб келяпти», дейишди. Саъд уларнинг олдига етиб боргач: «Эй Бану Абдул-Ашҳал, мени ким деб биласиз?» деб сўради. Улар: «Саййидимизсан, энг фикрли ва энг баракотли бошлиғимизсан», дейишди. Шунда Саъд уларга: «Оллоҳга ва Расулига иймон келтирмагунингизча, эркак ва аёлларингиз билан гаплашиш мен учун ҳаром», деди. Мусъаб ва Асъад айтади: «Оллоҳга қасамки, Бану Абдул-Ашҳал хонадонларида мусулмон бўлмаган бирор эркак ва аёл қолмади. Мусъаб Асъад ибн Зуроранинг уйига қайтиб келиб, Исломга даъват қилишда давом этди. Ҳатто ансорларнинг хонадонларидан бирорта хонадон қолмадики, унда мусулмон эркаклар ва аёллар бўлмаса. Мусъаб Мадинада Авс ва Хазраж қабилаларига динни ўргатиб бир йил турди. Ансорларнинг Оллоҳ буйруғига ва ҳақ сўзга интилишлари зиёдалашаётганини кўриб мамнун бўларди. Мусъаб ибн Умайр р.а. одамларга Оллоҳнинг даъватини етказиш учун уйларига борар, далаларга чиқар, ишлаётган ерларида учрашиб, Исломга даъват қилар, саййидлар (хожалар) билан учрашиб, Оллоҳнинг динига чақирар эди. Одамлар билан алоқа ўрнатишда - худди Асъад ибн Зурора билан бирга воситалар ишлаб чиққани каби - мақсадли ҳаракатлар қилиб, уларнинг қулоқларига ҳақ сўзни етказди. Шундай қилиб, Мусъаб бир йилда Мадинада фикрларни сохта бутпарастликдан, хато туйғулардан тавҳидга ва иймонга, ширкдан ғазабга келадиган, тарозу ва ўлчовлардан уриб қолишдан нафратланадиган исломий туйғуларга ўзгартирди. Мусъаб ва у билан мусулмон бўлганларнинг фаолияти шундай бўлди - Мадинада бир йилда ширк ҳолатидан Исломга юзланиш юз берди.
27-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203
|